сентябр 09, 2020 12:23 Asia/Tashkent
  • Дунёда АҚШ урушлари натижасида ўн миллионлаб инсонлар қочқинлик юз тутишган

Янги ҳисоботга биноан, дунёдаги АҚШ урушлари оқибатида ўн миллионлаб инсонлар ўз уй -манзилини тарк этиб қочқинликка юз тутишган.

Нью-йорк таймс газетасининг кечанги хабарига кўра, 2001 йил 11 сентябрь ҳодисасидан кейин АҚШ томонидан дунёда йўлга қўйилган урушлар натижасида 37 миллион киши тўғридан- тўғри қочқинлика юз тутган. Бу эса иккинчи  жаҳон урушидан ташқари 1900 чи йиллан бери юз берган барча урушлар қочқинларидан ҳам кўпроқдир .

Хабарда келтирилишча, АҚШнинг ҳарбий аралашуви туфайли қочқинликка юз тутган одамлар сони аксарияти аҳоли бўлиб асосан Афғонистон, Ироқ, Покистон, Яман, Сомали, Филиппин, Ливия ва Сурия фуқароларидир.

Бу хабар шу ҳолда тарқатилмоқдаки, АҚШ ва Ғарбдаги бошқа давлатлар  бошпана изловчилари қабул қилишни рад этиб ёпиқ чегаралар сиёсатини янада кучайтиришган.

АҚШ ҳар доим дунёнинг турли бурчакларидаги мамлакатларда инқирозлар яратиш, уларни беқарорлаштириш ва ҳарбий ҳужумлар уюштириб  келмоқда.

 

Ёрлиқ