Москва: АҚШ бомбардимончи учоқлари Россияга қарши ҳужумларни симуляция қилишган
(last modified Sat, 12 Sep 2020 07:11:45 GMT )
сентябр 12, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Москва: АҚШ бомбардимончи учоқлари Россияга қарши ҳужумларни симуляция қилишган

Россия ҳаво кучлари қўмондонининг сўзларига кўра, АҚШнинг В-52 стратегик бомбардимончилари ўтган ой охирида ўтказган машғулотларида Россияга қарши ҳужумларни симуляция қилган.

Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Россиянинг ҳаво кучлари қўмондони Сергей Соровикин  сўзлаган нутқида, АҚШ ўзининг B-52 стратегик бомбардимончи самолётлари ёрдамида Россияга қарши ҳарбий зарбаларини синовдан ўтказмоқда деб эълон қилдди.

 Россиянинг ушбу ҳарбий масъулига кўра, ўтган ой ўрталарида АҚШнинг  B-52  бомбардимончилари  машағулотлари пайтида Эстония ва Канададан туриб Россияга қарши ҳужумларни симулция қилишган. 

Россия ҳарбий- ҳаво кучлари қўмондонини Москва армияси қарашидан Россия чегараси яқинида АҚШ стратегик бомбардимончи учоқлари иштирокида ўтказилган ушбу ҳарбий машқлар   дўстона бўлмаган ҳамда провакцион  машғулот ҳисобланади деб огоҳлантирди.

Россиянинг ҳарбий ва сиёсий расмийлари бир неча бор  НАТОга аъзо давлатлари, хусусан АҚШ давлатини  Россия федерациясининг қўшни минтақаларида -Шарқий Европадан шимолий Қутбгача бўлган ҳарбий ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантиришган ва Москва ҳам уларнинг ушбу ҳаракатларига қарши  кураш учун ракета ва мудофаа тизимлари хусусан С-400 ҳаво ҳужумига зид системасини жойлаштирган.

Ёрлиқ