сентябр 16, 2020 12:12 Asia/Tashkent
  •  Толиблар гуруҳи бир йил ичида 10 мингга яқин ҳужумлар уюштиргани маълум бўлди

Бу йил Толибон Афғонистонда 10 мингга яқин ҳужумлар уюштирган.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон миллий хавфсизлик бошқармаси  раҳбари Аҳмад Зиё Сирож  сешанба куни, Афғонистон сенатанинг йиғилишида афғон ҳарбийлари йил бошидан бўён,  толибларнинг 10 мингга яқин ҳужумни қайтарганини айтди.

Аҳмад Зиё Сирожнинг қўшимча қилишича, Толибон ҳозиргача, террорчи гуруҳлар , жумладан Ал-Қоида билан алоқаларни узмаган деб изоҳлади.

Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси раҳбари, шунингдек, Афғонистондаги ИШИД террорчилик гуруҳини мағлубиятга учраганини ва уни тўлиқ йўқ қилиш учун ҳаракатлар олиб  борилаётганини таъкидлади.

Афғонистон-Толибон тинчлик музокараларнинг дастлабки йиғилиши 12 март, шанба куни Олий Миллий ярашув кенгаши раиси Абдулла Абдулла, Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Муҳаммад Ханиф Атмар, Қатарнинг Доха шаҳрида толибларнинг етакчи музокарачилари Мулло Биродар ва АҚШ ТИВ раҳбари иштирокида  ўтказилди ва кеча ҳам томонлар ўртасида тўғрдан- тўғри йиғилиш бошланганди.

 

Ёрлиқ