Дональд Трамп Адольф Гитлернинг ташвиқот вазирига тенглаштирилди
(last modified Sun, 27 Sep 2020 09:05:45 GMT )
сентябр 27, 2020 14:05 Asia/Tashkent
  • Дональд Трамп  Адольф Гитлернинг ташвиқот вазирига тенглаштирилди

АҚШ президентлик сайловида демократик партия номзоди мамлакат президентини Адольф Гитлернинг тарғибот вазири билан таққослади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ президентлик сайловидаги демократик партия номзоди Жо Байден, президент Дональд Трампни одамларга ёлғон гапиришда айблаб, уни  фашистик Германия тарғибот вазири Жозеф Геббельс билан таққослади.

"Ёлғонни узоқ вақт такрорлаш орқали  уни жамоат билимига айлантиришингиз мумкин, деди Байден Трамп ҳақида.

Демократик номзоднинг сўзларига кўра, Трамп  омммавий афокрни коронавирус  ҳақиқатларидан  ва бу вирусни бошқаришдаги мувафақиятсизликидан чалғитиш ва қўрқитиш учун социализмдан фойдаланмоқда.

Жозеф Геббельс  иккинчи жаҳон уруши пайтида фашистлар раҳбари Адольф Гитлернинг тарғибот вазири бўлган.

Гебельс шунингдек Адольф Гитлернинг энг яқин дўстлари ва ҳамкорларидан бўлган ва фашистлар учну  улкан " тарғибот системасини" яратган.