Ўн минглаб Покистонликлар Кашмир халқи билан бирга эканликларини билдириб намойиш ўтказишди
Ўн минглаб Покистонликлар Кашмир халқи билан бирга эканликларини билдириб намойиш ўтказишди
Ўн минглаб Покистонликлар Ҳиндистон назорати остида бўлган Кашмир халқи билан бирга эканликларини билдириб намойиш ўтказишди. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон назоратида бўлган Кашмирда қонли зўравонлик ҳаракатлари бошланганининг ўн иккинчи кунида Покистон давлати бугун чоршанба кунини қора кун деб эълон қилди ва ўзларининг Кашмир халқига ҳамдардликларини билдиришди ҳамда улар билан ёнма ён ва бирга эканликларини маълум қилишди. Ушбу норозилик намойишида қатнашаётганлар Кашмир халқини ҳимоя қилишлари ҳақидаги шиорлар билан чиқишди ва халқаро ҳамжамиятдан жумладан БМТдан Ҳиндистон хавфсизлик кучлари томонидан Кашмир халқини қатли ом қилиш ҳаракатларини тўхтатишларини талаб қилишди. Кашмирда халқ ўртасида қонли тўқнашулар бошланганидан буён ва Ҳиндистон хавфсиз кулари ўтган 12 кун мобайнида ушбу минтақанинг 49 нафар фуқаросини ўлдирди ва юзлаб инсонларга тан жароҳати етказди.