Коллектив хавфсизлик шарномаси ташкилоти Тоғли Қорабоғда барқарорлик ўрнатишни таъкидлади
Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган учрашувида КХШТ аъзолари Тоғи Қорабоғ минтақасида нормал ҳолатни ўрнатиш ва минтақада бақарорликка қайтариш зарурлигини таъкидлашди.
ИРНА хабарига кўра, КХШТга аъзо давлатлар кеча Москвада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва бу ташкилотга аъзо давлат масъуллари ва Бош котиби иширокида ўтказилган "Коллектив Хавфсизлик ташкилоти Стратегик тараққиётга йўналиш" мавзусидаги йиғилишда Тоғли Қорабоғ минтақасида можаронинг авж олишидан хавотир билдириб, Арманистон ва Озарбойжон республикаларини минтақадаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормал ҳолатга келтиришга ҳаракат қилишларини талаб қилишди.
Кеча БМТ ҳам тарқатган баёнотида, Тоғли Қорабоғ минтақасида тўқнашувларни тез равишда тўхтатишга чақирди. БМТ ўз баёнонида Арманистон ва Озарбойжон республикаларини Тоғли Қорабоғ минтақасидаги ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш ва музокараларни бошлашга даъват этди.
Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ минтақасидаги тўқнашувларнинг янги босқичи 27 сентябр якшанба куни бошланди ва унда ҳар икки томоннинг бир қатор кучлари ўлдирилган ва ё ки яраланган.