октябр 11, 2020 15:44 Asia/Tashkent
  • АҚШ фуқаролар уруши ёқасида турган

Экстремистик ақидага эга ўнчилар АҚШдаги президент сайловига жиддий таҳдид солишмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  АҚШнинг ташқи алоқалар кенгаши ўз ҳисоботида,  АҚШдаги чуқур сиёсий қутбланиш  даврида бу йилги сайлов натижалари жиддий ташвиш туғдиради деб эълон қтлди.

Ҳисобот давомида келтирилишича, Трамп овоз бериш жараёнини бошланишидан анча олдин сайловларнинг ҳақиқийлигини шубҳа остига қўйишга уринмоқда.

Мазкур ҳисоботда шунингдек  АҚШ президентининг баъзи ашаддий тарафдорлари, ҳамда қуролланган гуруҳлар Трамп ютқазган вазиятида, зўровонлик йўлини тутишга уринишлари ажабланарли эмас деб таъкидланган.

Ҳиосботга асосан  тахминан 300 дан ортиқ қуролланган гуруҳлар мавжуд ва уларнинг 15-20 минг қуролланган аъзоари ҳам бўлиши мумкин. Уларнинг аксарияти ҳар бир штатда тайёргарликдан ўтгани айтилади.

АҚШнинг ФБР - федерал қидирув бюроси ва ички хавфсизлик вазирлиги  ҳам мамлакат бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қилинган огоҳлантиришларида бу хусусда ташвиш билдиришган.

Эслатиб ўтаимз, жорий йилнинг ноябр ойида АҚШда президентлик сайловлар бўлиб ўтади.

АҚШнинг амалдги президенти Дональд Трамп ҳар доим сайловларда сохтакорликларга йўл қўйилиши мумкинлиги масаласини кўтариб келмоқда.

 

Ёрлиқ