октябр 13, 2020 13:27 Asia/Tashkent
  • Россия 2 нафар болгариялик дипломатни чиқариб юборди

Россия давлати Болгариянинг ҳаракатларига жавобан бу мамлакатнинг икки нафар дипломатини чиқариб юборди.

Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Москва давлати Болгариядаги Россия элчихонасининг икки нафар дипломатини чиқариб юборилганига жавобан,  икки нафар болгариялик дипломатни номақбул элемент сифатида баҳолаб, уларни Россиядан чиқариб юборишни таъкидлади.

Болгария ТИВ-и  сентябрь ойида  Софиядаги Россиянинг икки дипломатини номақбул элемент бўлгани ва жосусликда айблаб уларни мамлакат чиқиб кетишлари учун 72 соатлик муддат белгиллашди.

Болгариянинг ушбу қароридан 19 кун ўтгач, Россия Ташқи ишлар вазирлиги бунга жавобан, икки нафар болгариялик дипломатни чиқариб юборди.

Россиянинг икки болгариялик дипломатни чиқариб юбориш ҳаракати, Москва Европа давлатлари ўртасидаги турли хил муаммолар, жумладан Белоруссиядаги тартибсизликлар ва Россия давлат мухолифат раҳбари Алексей Навальнийнинг заҳарланишига Москванинг алоқаси борлиги бўйича муносабатлар кескинлашган бир пайтда, амалга оширилмоқда.

 

Ёрлиқ