Медведев: НАТО Россияни Арктикадаги фаолиятини чеклашга уринмоқда
Россия Хавфсизлик кенгаши вице- президенти НАТОни Арктикада Россия фаолиятини чеклашда айблади.
Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия хавфсизлик кенгаши раисиниг ўринбосари, Дмитрий Медведев ўз сўзларида, АҚШ бошчилигидаги НАТОга аъзо давлатлар Россия чегараларида ҳарбий ҳузурини кучайириш ҳамда санкциялар қўллаш орқали Москва давлатининг Арктикадаги фаолиятини чеклашга уринмоқдалар деб изоҳлади.
Сўнгги йилларда НАТО Ғарбга қарши Москванинг таҳдидлари баҳонасида Россия ҳудудлари ва унга чегарадош минтақаларда кенг- қамровли иштирок этмоқда.
Россия расмийлари бу мамлакатнинг миллий манфаатларига қарши ҳар қандай таҳдидга қаттиқ жавоб беришини эълон қилди.
Ғарб ва Москва ўртасидаги муносабатлар 2014 йилдан бери, турли хил муаммолар, жумладан Украинадаги инқирозлар, Болтиқ денгизи ва Сурия вазияти хусусидаги келишмовчиликларидан кейин янада совуқлашган.
Россия ва Арктикадаги қўшнилари ўртасида бу минтақанинг табиий бойликлари учун рақобат кучайган.