Январ 25, 2024 16:56 Asia/Tashkent
  • НАТО совуқ уруш даврдан буён энг йирик ҳарбий машғулотларини бошлаб юборди
    НАТО совуқ уруш даврдан буён энг йирик ҳарбий машғулотларини бошлаб юборди

НАТО бу ҳарбий блокнинг Совуқ уруш давридан бери энг йирик ҳарбий машқларини бошлаганини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, НАТОнинг " Steadfast  Defender 2024-  Кучли ҳимоячи 2024" номли машқлари 3 ой давомида АҚШ ва НАТОнинг  бошқа иттифоқчиларининг 90 мингдан ортиқ ҳарбийлари иштирокида бўлиб ўтади.

Европа ва Шимолий Атлантикада май ойнинг охиригача  давом этиши кутилатган бу машғултларда 50 дан ортиқ ҳарибй кемалар, 80 қиурвчи самолётлар, вертолётлар ва дронлар, камида 1100 та жанговар техника жумладан 133 та танк ва 533 та жанговар техника иштирок этади.

НАТО ташкилоти ўз баёниясида Россия исмини келтирмаган аммо асосий стратегик ҳужжатларда Москва ҳукуматини ушбу алянс аъзлари хавфсизлигига  энг асосий таҳдид сифатида таъкидлаган.

НАТО блоки матбуот котибларидан бири ўз Твиттер саҳифасида,  бугун НАТО Европа ва Шимолий Атлантика бўйлаб 90 000  ҳарбийлари ба 1988 йилдан бери энг йирик ҳарбий машқларини бошлади. АҚШ ҳарбий *денгиз кучларининг Гонстон  амфибия жанговар кемасининг  Norfolk Virjiniya базасидан жўнаб кетиши машқлар жараёнининг расмий бошланиши демакдир деб эълон қилди.

Ёрлиқ