Тоғли Қорабоғ можаросида 633 нафар арманистонлик ҳалок бўлди
Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғ можаросида ҳалок бўлганлар сонини 633 деб эълон қилди.
Арманистон армиясининнг жума кунги баёнотида Озарбойжон армияси билан тўқнашувда 29 нафар арман кучларини ҳалок бўлиши билан, Озарбойжон републикаси билан зиддиятлар бошланишидан буён Арманистон армиясида қурбонлар сони 633 нафарга етди деб таъкидлади.
Айни пайтда, Арманистон армияси Озарбойжон републикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолётларидан бирини уриб туширганини даъво қилди.
Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев чоршанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, Озарбойжон республикаси армияси Тоғли Қорабоғнинг Фузулий туманидаги Қора Доғли, Хотун булоқ, Қора кули, ҳамда Хужованд туманидаги Булутон, Маликжонли, Камартук, Тика, ва Тоқосор қишлоқларини Арманистон кучлари ишғолидан озод қилинганини ёзди.
Аввалроқ Илҳом Алиев мамлакат армияси Арманистон ҳарбийлари билан тўқнашувда, бир неча йирик амалиётларида Тоғли Қорабоғ қишлоқларининг бир қисмини озод қилганини айтган эди.
Озарбойжон республикаси армияси озод қилган қишлоқларидан чиқмаслигини эълон этган.