Коронавирус АҚШ иқтисод системасига 16 триллион доллар зарар етказди
Янги тадқиқотларга кўра, коронавирус тарқалиши билан АҚШ иқтисодиётига 16 триллион доллар зарар келтиради.
ИРНА тарқатган хабапрга кўра, АҚШнинг собиқ молия вазири Лоренс Суммерз ва Гарвард университети иқтисодчиси Девид Катлер янги ўрганишлар натижаларини тарқатди. Ўрганишлар эса коронавирус туфайли АҚШ давлати ва халқи 16 триллион доллар зарар кўрган.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, коронавирусдан эрта ўлимлар мамлакатга 4,4 триллион доллар зарар келтиришини тахмин қилишмоқда.
Тадқиқотчилар АҚШ конгрессининг бюджет идораси томонидан келгуси ўн йил ичида ишлаб чиқариш зарарлари жами 7,6 триллион долларга тенг бўлишини тахмин қилганини келтирганлар.
Тадқиқотарга қараганда, ушбу иқтисодий йўқотиш АҚШнинг 2001 чи йилдаги 11 сентябрь ҳодисасидан бери бошлаган урушлари шу жумлаан Ироқ, Афғонистон ва Суриядаги барча молиявий харажатларидан икки баравар кўпроқдир.
Айни пайтда, Worldometers сайти бугунги хабарида, АҚШда кронавирус билан каслланганлар сонини 8 миллион 456 минг 653 нафарга етгани ва улардан 225 минг 222 нафарини вафот этганини маълум қилди.