НАТО ташкилоти Қорабоғ тўқнашувларида бетарафлик қилишни иддао қилмоқда
(last modified Fri, 23 Oct 2020 09:26:00 GMT )
октябр 23, 2020 14:26 Asia/Tashkent
  • НАТО ташкилоти Қорабоғ тўқнашувларида бетарафлик қилишни иддао қилмоқда

НАТО ташкилотининг бош котиби бу ташкилот Қорабоғ тўқнашувларида бетарафлик қилади деб иддао қилди.

Туркиянинг Анатолий ахборот агентлигининг хабарига кўра НАТО ташкилотининг бош котиби Йенс Столтенберг пайшанба куни Брюсселда Арманистон республикаси президенти Армен Саркисянс билан қилган учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида, НАТО ташкилоти Қарабоғ тўқнашувларида бетарафлик қилади, деб таъкидлади.

Шунингдек, Столтенберг НАТО ташкилоти Тоғли Қорабоғда оташкесим бузилишидан хавотирланиш изҳор этди.

НАТО ташкилоти бош котиби тинч аҳолини нишонга олиш ҳодисаларини қабул қилиб бўлмайди ва бундай хатти -ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши керак ,- деб қўшимча қилди.

Россия, Арманистон ва Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазирлари 9 октябр куни Тоғли Қорабоғ минтақасида оташкесим барқарор этилиши ҳақида ўзаро келишувга келишди, аммо бу оташкесим бир неча соатдан кейин бузилди.

Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги низоълар 1988 йилдан бошланди ва 1992 йилда ҳарбий тўқнашувларда олиб келдиким натижада Озарбойжоннинг Қорабоғ минтақаси ва унга қўшни еттита шаҳар  Арманистон кучлари тасарруфига кирди.

Ҳозиргача кўп мамлакатлар, шу жумладан Эрон тўқнашувларни тўхтатиш, ҳамда Боку ва Ереван ўртасида музокара қилишни таъкидламоқда.