Калифорния штатида Трамп тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида тўқнашув юз берди
АҚШ полициясига кўра, Калифорния штатида мамлакат президенти тарафдорлари ва уларнинг бир гуруҳ мухолифлари ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Калифорния штати Беверли -Хилз минтақасида АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдорлариниг митинглари "Black Lives Matter" /Қоратанлилар жони ҳам муҳим/ ҳаракати фаолларининг норозилиги билан кутиб олинди.
Беверли-Хилзм минтақаси полицияси эса Трамп тарафдорлари ва мухолифларининг ҳар қандай митингларини ноқонуний деб баҳолади.
Эслатиб ўтамиз АҚШ президентлик сайловларини яқинлашаётани билан бир вақтда бу мамлакатнинг турли штатларида Трампга қарши норозилик намойишлар бўлиб ўтмоқда.
АҚШда сўнгги ойларда ўтказилган ижтимоий сўровлар натижалари, Демократик партиядан номзод Жо Байден 2020 йил 3 нябрда АҚШ президентлик сайловларида Трампдан анча олдинда бораётганидан далолат бермоқда.
Кузатувчилар ҳам ирқчилликка қарши норозилик намойишларни авж олиши ҳамда коронавирусга қарши курашда пассив амал қилгани АҚШда Трамп обру- эътиборини пасайганининг асосий далилларидандир.