Владимир Путин Франция президентининг исломга қарши позицияси тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Fri, 06 Nov 2020 10:54:15 GMT )
ноябр 06, 2020 15:54 Asia/Tashkent
  • Путин ҳам Макроннинг исломга қарши позицияси ҳақида огоҳлантирди
    Путин ҳам Макроннинг исломга қарши позицияси ҳақида огоҳлантирди

Россия президенти Владимр Путин Франция президенти Эммануэль Макроннинг исломга қарши позицияларини давом этишига кўрсатган аксиламалида, сўз эркинлигини турли динлар тарафдорларини хафа қилиш учун баҳона бўлмаслиги кераклиги тўғрисида огоҳлантирди.

Итар ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Владимир Путин турли динлар вакиллари йиғилишида нутқ сўзлаганида диний тафовутлар ва ихтилофларни кучайтиришга қаратилган ҳар қандай провакацион ҳаракатларни олдини олиш зарур деб таъкидлади.

Франциянинг Шарли Эбдо -Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда ва сўнгги сўзларида Макрон ҳатто ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилишини давом этишини маълум қилди.

Кўплаб исломий ва араб давлатлари ҳам Францияда исломнинг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли карикатураларини нашр этилишидан ғазабага келиб кенг -қамровли норозилик намоийшлар ўтказишмоқда. Улар Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратларини қўллаб -қувватлаганини кескин қоралаб француз товарларни бойкот қилишмоқда.

Кўплаб, исломий мамлакатлардаги норозилик намойишлар жараёнида  Франция байроғи ва Макрон тасвирларини оловга ташланган ва мусулмонлар Франция расмийларидан расман кечириб сўрашини талаб қилишмоқда.

 

 

Ёрлиқ