Кремль: Путин паркинсон касалликига чалингани йўқ
(last modified Sat, 07 Nov 2020 06:26:29 GMT )
ноябр 07, 2020 11:26 Asia/Tashkent
  • Путин паркинсонга чалинмаган
    Путин паркинсонга чалинмаган

Кеча Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков сўзлаган нутқида, Владимир Путин Россия президенти лавозимидан кетмоқчи бўлганлиги тўғрисидаги даъволарда асос йўқлигини эълон қилди.

РИА Новости ахборот  агентлигининг хабар беришича,  Москвадаги айрим манбаларга таянган ҳолда Дейли Мейл ахборот сайти,  Россия президенти Владимир Путин паркинсон билан касалланган ва янги йил -келаси январда /икки ойдан кейин/ нафақага чиқади дея даъво қилди.

Песков ўз сўзларида Россия президентининг соғлиги яхши. Владимир Путин ҳокимиятдан кетишни режалаштирмаган дея изоҳлади.

Путиннинг паркинсонга чалингани ҳақидаги  тахминлар биринчи марта эмас. Аввалроқ  айримлар  Путиннинг икки қўлининг ассиметрик ҳаракатлари ва ўнг қўлини заифлигини иддао қилишганди.

Бу паркинсоннинг белгиллари бўлиши ҳам мумкин деб айтилганди.