Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши янги вакцинага муносабат билдирди
(last modified Tue, 10 Nov 2020 07:59:49 GMT )
ноябр 10, 2020 12:59 Asia/Tashkent
  • ЖССТ коронавирусга қарши янги вакциналарга муносабат билдирди
    ЖССТ коронавирусга қарши янги вакциналарга муносабат билдирди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти-ЖССТ, АҚШнинг Файрез компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқаришдаги мувафаққиятлари тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти етакчиларидан бири,  кечанги суҳбатида бу вакцинани келаси йил- 2021 март  ойига қадар коронавирус пандемияси ҳолатлари ва вазиятини ўзгартиришига умид қилди.

Шу асосда ЖССТ шунингдек Файрез компанияси томонидан эълон қилинган натижаларни жуда ижобий баҳолаб,  2021 йилнинг март ойига қадар энг заиф беморларни даволаш учун ушбу вакцинадан фойдаланиш  коронавирус  касаллигини кенг тарқалишини олдини олишда катта ҳисса қўшиши ва унинг тез тарқалиши жараёнини тубдан ўзгартириши мумкинлигини қўшимча қилди.

Кеча АҚШнинг Файзер компанияси  кўнгиллиларни коронавирус  қарши вакцина билан эмлашнинг дастлабки натижалари ҳеч қандай ён таъсирга эга бўлмагани ва хавфсиз эканлигини кўрсатмоқда дея изоҳлади.

АҚШлик компаниясининг маълумотларига кўра, 94 нафар беморлар қатнашган бу вакцинанинг  клиник синовнинг сўнги босқичда унинг ён таъсири кузатилмаган дея аниқлик киритди.

New Europe сайтининг хабар қилишича, ҳозиргача тасдиқланган вакциналар рўйхатида 19 мамлакат-Британия, Хитой, Россия, АҚШ, Германия, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Белгия, Швеция, Сингапур, Италия, Австрия ва Тайван мамлакатларининг  33 вакциналари киритилган.