Уилям Барр АҚШ президентлик сайловларидаги қонунбузарликларни текширишни сўради
(last modified Tue, 10 Nov 2020 09:00:03 GMT )
ноябр 10, 2020 14:00 Asia/Tashkent
  • АҚШ президентлик сайловларидаги қонунбузарликлар текширилади
    АҚШ президентлик сайловларидаги қонунбузарликлар текширилади

АҚШ президентининг президент сайловларда демократик партиясидан бўлган рақибининг ғалабасини эълон этилганига қарши чиқиши ҳамда сайловда кенг қамровли фирибгарликка йўл қўйилганини таъкидлаб келаётгани билан бир вақтда, АҚШ адлия вазири ҳам сайловдаги қонунбузарликларни текшириб чиқишни таклиф этди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, президент Дональд Трампнинг 3- ноябрдаги сайловда кенг тарқалган фирибгарликлар бор деган даъволари ҳақида ҳеч қандай далил бўлмаса-да, АҚШ адлия вазири Уилям Барр мамлакатб ўйлаб  федерал прокурорлар ва ФБР га сайловарда овоз бериш жараёнида фирибгарликлар хусусидаги асосий айбловларни сўраб сўраштиришларига рухсат берди.

Хабарга биноан,  бу АҚШ адлия вазирининг  мамлакат президенти Дональд Трампнинг сайловарда кенг тарқалган фирибгарлик ва Байдани ғолиблиги хусусидаги асоссиз айбловларнинг илк изоҳ беришидир.

Бошқа томондан АҚШ Адлия вазирлигининг сайловлардаги қонунбузарликларни кўриб чиқиш ишларидаги етакчи прокурори Ричард Пилгер  Бош прокурорнинг сайловдаги қонунбузарликлар ҳақидаги асоссиз айбловларни текширишни талаб қилишига қарши  норозилик сифатида ўз лавозимидан истеъфо берди.

Бироқ АҚШнинг аксарият ОАВ-и ва ҳам  Факс нюс каби республикачи  телеканал ҳам Жо Байденни АҚШда сайланган президент сифатида эълон қилишди.