Россия тинчликпарвар кучларининг Тоғли Қорабоғда жойлаштириш шартлари эълон қилинди
Москва давлати Россия президенти Владимир Путин, Озарбожон республикаси президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Николь Пашинянниг Тоғли Қорабоғ минтақасида россиялик тинчликпарвар кучларининг қатнашиши шартлари тўғрисидаги қўшма баёноти матнини эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Кремль расмий сайтида эълон қилинган қўшма баёнотида Тоғли Қорабоғ тинчликпарвар кучлари фақат Россия кучлари учун мўлжалланганлиги аниқ кўрсатиб берилган.
Баёнотда келтирилишча, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада 5 йил давомда жойлаштирилади ва агар керак бўлса автоматик равишда келишувни яна 5 йилга узайтирилади.
3 мамлакат раҳбарлари қўшма баёнотларида, Тоғли Қорабоғдаги тўсиқ чизиғи ва Лочин йўлаги / Тоғли Қорабоғни Аманистон билан боғлайдиган/ коридори бўйлаб 1 минг 960 нафар Россия федерациясининг тинчликпарвар кучлари ҳамда 90 зирҳли машиналари, 380 техника ва махсус тажҳизоталр жойлаширилади дея таъкидланган.
Россия президенти кечанги сўзларида, 3 томон имзоланган келишувга мувофиқ, Арманистон ва Озарбоожон респкбликаси ўз позицияларида қолишади ва Россия федерациясининг тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғ ва Арманистон республикасининг алоқа линияси бўйлаб жойлашадилар.
Шунингдек қочқинлар ва бошпана олганлар Тоғли Қорабоғ ҳудудлари ва БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссияси ҳомийлиги минтақасига қайтишади ва асирлар ҳамда урушда ҳалок бўлганлар жасадлари алалмаштирилади.