ноябр 12, 2020 14:20 Asia/Tashkent
  • Пашинян: келишув бўлмаганида, Хонканди шаҳри устидан назоратни қўлдан бой берардик
    Пашинян: келишув бўлмаганида, Хонканди шаҳри устидан назоратни қўлдан бой берардик

Арманистон Бош вазири ўз сўзларида, Ереван ва Боку ўртасида тинчлик шартномаси имзоланмаганида, Хонканди ҳам назоратимиздан чиқиб кетарди деб изоҳлади.

ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон Бош вазири Николь Пашинян шунингдек, Оқдом, Лочин ва Калбажарнинг Озарбойжон республикасига топшириши Хонкандини сақлаш учун эди ва агар ўша пайтда ушбу битим имзоланмаганида можаролар давом эттириб, минтақани Озарбойжон республикаси томонидан босиб олиниши эҳтимоли катта эди дея айтди.

Арманистон Бош вазири ўз сўзларида  тинчлик келишувига эришиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда, Хонканди тўғридан-тўғри таҳдид остида эди ва  биз Боку кучларини тўхтата олишга кучсиз қолгандик дея изоҳлади.

 Эслатиб ўтамиз кеча Арманистон пойтахти Ереван шаҳри аҳолиси Қорабоғ тинчлик шартномасига норозилик билдириб, Николь Пашинянинг истеъфосини талаб қилишди.

Бошқа хабарга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги кеча ўз армиясини Арманистонга кириши ва Тоғли Қорабоғ минтақасига юборилган тинчликпарвар кучларни жойлаштириш ишларини олиб борганини эълон этди.

10 ноябрь куни  Россия президенти Владимир Путин, Озарбожон республикаси президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Николь Пашинянниг Тоғли Қорабоғ минтақасида россиялик тинчликпарвар кучларининг қатнашиши шартлари тўғрисидаги қўшма баёноти матнини эълон қилишди.

3 мамлакат раҳбарлари қўшма баёнотларида, Тоғли Қорабоғдаги  тўсиқ чизиғи ва Лочин йўлаги   / Тоғли Қорабоғни Аманистон билан боғлайдиган/  коридори бўйлаб 1 минг 960 нафар  Россия федерациясининг тинчликпарвар кучлари ҳамда  90 зирҳли машиналари, 380 техника  ва махсус тажҳизоталр жойлаширилади дея таъкидланган.

Ёрлиқ