Хитой давлати Британия, Австралия ва АҚШни Тайван ва Гонконг ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 14 Nov 2020 10:51:17 GMT )
ноябр 14, 2020 15:51 Asia/Tashkent
  • Хитой давлати яна АҚШни огоҳлантирди
    Хитой давлати яна АҚШни огоҳлантирди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Британия, Австралия ва АҚШни Тайван ва Гонконг ички ишларига аралишиши тўғрисида огоҳлантирди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Хитой ТИВ наттоғи Ванг Вен Бин Гонконг хавфсизлик тўғрисидаги қарори юзасидан бир қатор Ғарб давлатларининг Хитойга қарши айбловларига жавобан, бир неча давлатни шу жумладан Англия ва Австралияни Хитойнинг ички ишларига аралашмасликка чақирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи шунингдек Пекин бу мамлакатларга қатъий ва зудлик билан жавоб  беришини таъкидлаб, Гонконг Хитойга қайтганидан сўнг, Хитой ва Британиянинг қўшма баёнотида кўрсатилган Англияга тегишли барча қоидаларни ижро этилиши ўз ниҳоясига етган деб айтди.

Ванг Вен Бин ўз сўзларида, Британиянинг Гонконг ишларини назорат қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини ва Гонконг ишлари ва Хитойнинг ички ишлари бўйича қўшма баёнотга аралашишга ҳам ҳаққи йўқлигини маълум этди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Австралиянинг ўзида қочқинлар, муҳожирлар ва маҳаллий аҳоли ҳуқуқлари каби жиддий муаммолар бор ва  бу давлат ўзининг ички ишлари билан шуғулланииши маъқул деб таъкидлади.

Ванг Вен Бин АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпеонинг  Тайван Хитойнинг бир қисми эмас деган сўзларига жавобан Тайван Хитойнинг ажралмас қисмидир ва ҳеч бир давлат бунга аралашишга ҳақли эмас деб эълон қилди.

Хитой ТИВ наттоғининг сўзларига кўра, Майк Помпеонинг мақсади ёлғон гапириш, жамоатчилик фикрини чалғитиш ва Тайванда тинчлик ва барқарорликка путур етказишдир.

 

Ёрлиқ