Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда назорат амалиётини бошлади
(last modified Tue, 17 Nov 2020 07:27:22 GMT )
ноябр 17, 2020 12:27 Asia/Tashkent
  • Рус тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда кузатув амалиётини бошлади
    Рус тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда кузатув амалиётини бошлади

Тоғли Қорабоғ минтақасига юборилган Россия тинчликпарвар кучлари кузатув амалиётларини бошлади.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги Боку ва Ереван ўртасида сулҳ ва оташкесим битимини амалга ошириш мақсадида Тоғли Қорабоғ минтақасида россиялик тинчликпарвар кучлари назорат операцияларини бошлаганинини эълон қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек  тинчликпарварлик миссиясини кучайтириш учун  Тоғли Қорабоғ минтақасига қўшимча кучлар юбораётгани маълум қилди.

Аввалроқ Россия  тинчликпарвар кучлари қўмондони Рустам Муродов  Арманистон ва Озарбойжон республикаси сулҳ битимига риоя қилганликлари ва Тоғли Қорабоғ минтақасига барқарорлик қайтаётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни Арманистон Бош вазири, Россия ва Озарбойжон республикаси раҳбарлари   Тоғли Қорабоғ минтақасида урушни тугатиш тўғрисида келишувга келиб, урушни тўхтатиш битимини имзолашганди.