ноябр 19, 2020 16:39 Asia/Tashkent
  • Японияда коронавирус инфекцияси тарқалиши яна авж олди
    Японияда коронавирус инфекцияси тарқалиши яна авж олди

Япония бош вазири коронавирус юқтириб олиш бўйича кунлик ҳолатларини ошиб боргани сабаб мамлакат юқори даражадаги тайёргарлик вазиятга келтирганини эълон этди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Япония бош вазири  журналистлар билан суҳбатида ўз халқини коронавирусни тарқалишини олдини олиш учун чоралар кўришга жумладан тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофага риоя қилиш ва оилавий тадбирлардан вақтинчалик воз кечишга чақирди.

Япония бош вазири Ёсихидэ Суга тез орада ҳукумат ушбу хавфли вирусни назорат қилиш бўйича янги чекловларни эълон қилиши ва амалга оширишини маълум этди.

Япония расмийларининг сўзларига биноан, кеча  мамлакатда Covid-19 касаллигига чалинган яна 2 минг нафар рўйхага олинган ва улардан 5 юз нафари пойтахт Токио шаҳрида бўлган бу эса мамлакатда янги рекорд ҳисобланади.

Айни пайтда АҚШ, Ҳиндистон ва Франция  дунё миқёсида коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари бўича етакчилик қилишмоқда.

 

Ёрлиқ