Илҳом Алиев: Эрон мамлакати Озарбойжон республикасининг дўсти ва қардошидир
Кеча Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Эрон ислом республикасининг Тоғли Қорабоғ можароси бўйича позициясини юқори баҳолади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Илҳом Алиев Оқдом шаҳрида Озарбойжон респбликаси ҳарбийларини жойлаштирилиши муносабатида тарқатган видеомурожаатида Эрон ислом жумҳуриятининг Тоғли Қорабоғ можароси бўйича позициясини қадрлаб, Эрон мамлакати -Озарбойжон республикасининг дўст ва қардошидир деб қўшимча қилди.
Озарбойжон республикаси президенти бундан олдин ҳам Қорабоғ минтақаисдаги озод қилинган минтақаларага борганида, Эрон ва Озарбойжон ўртасидаги чегарани дўстлик чегараси деб айтганди.
Олдинроқ Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Қорабоғ можароси хусусидаги мурожаатларида, Арманистон томонидан босиб олинган Озарбойжон республикасининг барча ҳудудлари озод этилиб Боку давлатига қайтарилиши зарурлигини маълум этгандилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек, бу ҳудудларда арманлар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳатто икки томон халқаро чегараларга риоя қилишлари зарулигини таъкидлагандилар.
Кеча Озарбойжон республикаси қўшинлари 9 ноябрь куни Боку, Москва ва Ереван давлатлари раҳбарларининг уч томонлама келишуви доирасида Қорабоғдаги Оқдом шаҳрига кирдилар.