Эроннинг Кобулдаги элчихонаси ҳам ракета ҳужумига учради
Эрон ислом жумҳуриятининг Афғонистондаги эчихонаси ракета ҳужумига учрагани хабар қилинди.
Эрон ислом жумҳуриятининг Афғонистондаги элчихонаси шанба куни ўзининг Твиттерида: ракета элчихона биносига текканида, ҳеч бир кишига зарар етазилмаган, бироқ бир нечта парчалари элчихонанинг асосий биноси, дерезалари ва бошқа тажҳизоларига тегиб кетган дея ёзди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг турли минтақаларида 14 ракета тушди ва унинг натижасида 8 киши ҳалок бўлиб, 31 нафар яраланди.
Ҳужум учун жавобгарликни бирон бир гуруҳ ёки шахс ўз зиммасига олмаган.
Сўнгги икки ой ичида тинчлик музокараларини мувафаққиятсизликка учраганиданк кейин Афғонистон пойтахти -Кобул шаҳрида ўнлаб треакт содир бўлган ва унинг оқибатида юзла инсонлар ҳалок бўлиб ёки жароҳат олган.