Арманистон президенти : барча соҳаларда Озарбойжон республикасига ютқаздик
Арманистон президенти Армен Саркесян Ереван давлатини Тоғли Қорабоғ масаласида Озарбойжон республикаси билан урушда мағлуб бўлганини тасдиқлади.
Қафқоз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон президенти Армен Саркесян "Арават" нашрияси билан суҳбатида, биз ўтган йиллар давомида, Боку армияси қаршисида тура оладиган ва профессионал ҳарбийлар ва ҳарбий техникаларага эга армияни ташкил эта олмадик деб айтди.
У шунингдек биз нафақат уруш майдонида ютқаздик, балки сўнгги йилларда Тоғли Қорабоғ аҳолисини кўпайиб кетгани биз учун мағлубиятнинг нишонаси бўлди деб изоҳлади.
Армен Саркесян ўз мамлакатидаги ОАВ фаолиятини қаттиқ танқид қилар экан, Арманистон оммавий ахборот воситалари бу соҳада ҳам Озарбойжон республикаси ОАВидан ортда қолишди ва копи -пейс ё ўзи нусха кўчиришдан бошқа ҳеч нарса қилишмади деб қўшимча қилди.
Арманистон президенти ўз сўзларида, Арманистонда ҳукуматга нисбатан қарашлар ва ишончда жиддий муаммолар мавжудлигига ишора қилиб, бу мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш зарурлигини таъкидладилар.
Арманистон президенти бу мамлакатнинг бир гуруҳ фуқаролари билан учрашганида ҳам Россия президенти, Озарбойжон республикаси президенти ва Арманистон бош вазири ўртасида имзоланган тинчлик битимига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ҳам маълум этди.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон ва Озарбойжон республикаси 10 ноябрь куни Россия воситачилиги билан Тоғли Қорабоғдаги урушни тугатиш битимини имзолашди.
Аммо Арманистон халқи ушбу келишувни қабул қилмади ва бош вазир Николь Пашиняннинг ҳаракатларига қарши норозилик билдиришмоқда.