Ислом ҳамкорлик ташкилотига янги Бош котиб сайланди
(last modified Sun, 29 Nov 2020 08:22:50 GMT )
ноябр 29, 2020 13:22 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилотига янги Бош котиб сайланди
    Ислом ҳамкорлик ташкилотига янги Бош котиб сайланди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзолари бу ташкилотнинг янги бош котибини сайладилар.

Туркиянинг Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ТИВ раҳбарларининг 47 чи йиғилишида Чад мамлакатидан бўлган  Ҳусейн Иброҳим Тоҳо бу ташкилотнинг янги бош котиби этиб сайланди.

Ҳусейн Иброҳим Тоҳо Ислом ҳамкорлик ташкилотининг арабистонлик бош котиби Юсуф Ал-Усаймин ўрнини эгаллайди.

Иброҳим Тоҳо келаси йил- 2021 йилнинг ноябрида Ал- Усаймин бош котиблиги давласини тугаганидан кейин бу ташкилотниннг янги бош котиби сифатида расман иш бошлайди.

Ал-Усаймин ҳам Ислом ҳамкорилк ташкилоти ТИВ раҳбарлари учрашуви доирасида сўзлаган нутқида,  аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари  Фаластин мустақил мамлакатининг маркази сифатида Қуддусга содиқлигини тасдиқлашди дея айтди.

У ўз сўзларида  коронавиурсга қарши кураш учун 2, 3 миллиард доллар йиғганини эълон этди.

 Ислом ҳамкорилк ташкилоти ҳозирги бош котиби Мянма мамлакатидаги озчилик роҳингиялик мусулмонлар ҳаётини хавф остида қолишини қоралади.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти   Африка соҳилидаги вазиятининг ўзгаришлари ва турли соҳалардаги муаммоларга еим топишда мувофиқаштирилган ҳолда қадам ташлаш ва ҳаракта қиишни таъкидламоқда.