Коронавирус ошгани сабаб Москва " қизил ҳудуд" бўлиб қолмоқда
(last modified Mon, 30 Nov 2020 08:08:12 GMT )
ноябр 30, 2020 13:08 Asia/Tashkent
  • Коронавирус ошгани сабаб Москвада карантин қоидалари узайтирилди
    Коронавирус ошгани сабаб Москвада карантин қоидалари узайтирилди

Россия турли минтақалари айниқса Москва шаҳрида коронавирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатларини тобора ошиб бориши билан карантин ва " қизил" ҳудуд" қоидалари илгаригидек давом этмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россиядаги коронавирусга қарши кураш штаби  мамлакатда коронавирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатларини ошиб бориши ортидан пойтахт -Москва шаҳри ва мамлакатнинг  бошқа бир нечта минтақаларида карантин қоидалари узайтирилди  деб изоҳлади.

Россия Ички ишлар вазирлиги  олдинроқ ҳам  коронавирус тарқалган бошланганидан бери полиция томонидан Россия федерациясида карантин қоидаларини бузган 1 миллион нафардан ортиқ фуқаролардан қарйиб икки миллиард рубл миқдорида жарима ундириб олинган деб эълон этди.

Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари илгаригидек ошиб бормоқда. Ҳозиргача бу вирусдан вафот этганлар сони 40 минг нафарга етган ва юқтириб олганлар эса 2 миллион  300 минг нафарга яқинлашган.

Фақат бир сутка ичида Россияда коронавирусдан 459 киши вафот этган.

Россия коронавирусни юқтирганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан кейин 4 чи ўриндадир.