декабр 18, 2021 14:13 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирус билан боғлиқ оғир вазият ҳукм сурмоқда
    Россияда коронавирус билан боғлиқ оғир вазият ҳукм сурмоқда

Россия президенти бу мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни оғир деб атади.

Россия давлат телевидениясининг иккинчи каналига кўра, Владимир Путин  кеча  Россиянинг саноатчилар ва ишбилармонлар кенгаши йиғилишида,  коронавирус билан касалланганлар сони камайган, аммо вирусдан вафот этганлар сони ортган деб маълум қилди.

Россия федерацияси президенти,  Москва давлатини ЖССТ билан кўпроқ ҳамкорликлари ва бу ташкилотнинг соғлиқни сақлаш тўғрисидаги тавсияларига алоҳида эътибор беришни таъкидлади.

Владимир Путин  Россия халқини  Янги йил таътил кунларида  коронавирусни олдини олиш учун жорий этилган карантина қоидалари ва барча кўрсатмаларига риоя қилишга чақирди.

Россия президенти шунингдек Россия давлати  Sputnik Light вакцинасини бошқа мамлаатларга етказиб беришга тайёрлигини ҳам қўшимча қилди.

Путин  Россия коровируснинг Омикрон штамми хусусида маълумотга эга бўлганига тўхталиб, Москва давлатини  бу борадаги ютуқларни бошқа мамлакатларга тақдим этишга тайёр деб эълон қилди.

Ҳозиргача Россияда коронавирус билан касалланганлар сони  10 миллион 160 минг кишига етди ва бу вирусдан ҳалок бўлганлар сони  295 минг 104 кишини ташкил этди.

 

Ёрлиқ