Адольф Гитлер "яна қайтди".
Адоль Гитлер Уунона номли шахс Намибиядаги маҳаллий кенгашлар сайловларида ғолиб чиқди.
Намибиянинг Swapo /ҳукмрон партия/ сиёсатчиларидан бири бўлган Адольф Гитлер Уунона номли шахс маҳаллий кенгашлар сайловларида 1961 овозларни /85 фоиз/ касб этиши билан мамлакатнинг минтақавий кенгашида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ошана минтақасида 5 минг нафар аҳоли яшайди ва Адольф Гитлер ҳам 85 фоиз овозларни қўлга киртган.
Ушбу сиёсатчи ўз номидан фарқли улароқ дунёдаги амбициялар ва ҳукмронлик қилиш ёки ҳатто Ошани забт этиш ниятида бўлмаганни эълон қилган.
Адольф Гитлер Уунона шунингдек ўз исми борасида ҳам " менинг бобом менга бу исмни берган. Кўп эҳтимоллар билан у Гитлер ким эканлиги ва нима қилганини ҳам билмас эди деб айтган Гитлер Германиянинг " Билд" газетаси билан суҳбатида.
Намибия мамлакати олдин Германия мустамликаси бўлган ва немис исмлари бу мамлакатда мустамлика даврасининг мероси бўлиши мумкин.
2013 йилда Адольф Лу Гитлер номли шахсни Ҳиндустоннинг Магалая штатидаги маҳаллий кенгашлар сайловида номзоди ОАВ сарлавҳаларига айланганди.