Арманистон мухолифати Пашинянга ультиматум қўйди
Арманистон пойтахтидаги ўн минглаб эътирозчилар сешанба кунигача мамлакат бош вазири Никол Пашинянни ўз лавозимидан четлаштириш учун ультиматум эълон қилишди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон парламентидаги мухолиф партиялари вакиллари кечанги норозилик намойишларида Пашинян ва унинг тарафдорлари ва жамоаси 8 декабрга қадар истеъфога чиқишмаса, бутун Арманистон бўйлаб ижтимоий итоатсизлик ва эътирозлар бошланади дея айтдилар.
Эътирозчилар шунингдек кеча Арманистон Бош вазири манзили олдида митинг ўтказишди.
Арманистон мухолфати Тоғли Қорабоғ урушини тўхтатилиши ҳамда Ереван расмийларининг унга розилик беришгани сабаб мамлакат, Бош вазири Никол Пашинянни таслим бўлиш ва халққа хиёнат қилишда айблаб уни ўз лавозимида четлаштирилиш ва парламент сайловларини муддатидан олдидан ўтказилишини талаб қилишмоқда.
Пашинян эса оташкесимни қабул қилишдан бошқа чораси бўлмагани ва бу қарор мамлакат ҳарбийлари билан маслаҳатлашганидан сўнг чиқарилганини даъво қилмоқда.