БМТ сионистик режимни ядровий қуролга эга бўлишидан қайтариш тўғрисида резолюция чиқарди
БМТ " Ғарбий Осиёда ядро қуролининг хавфи" номли резолюциясида сионистик режимни ядро қуролидан воз кечишга чақирувчи резолюцияси чиқарди.
Сионистик режимнинг " Ерусалим пост" сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош Ассамблеяси 153 та тарафдор, 6 та қарши ва 25 бетараф овоз билан Тел-авив режимни ядро қуролдан воз кечишга чақирди.
БМТнинг ушбу резолюциясига биноан, шунингдек Исроил режимини ядро қуролни яратиш, ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш ёки сотиб олишдан ўзини тйилиши ва воз кечишини таъкидлади.
Мазкур қарорда БМТ Бош Ассамблеяси сионистик режимни ўзининиг барча ядро саноатини Халқаро атом энергияси агентлигининг тўлиқ кафолати остига олишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз дунёнинг 191 та мамлакат, шу жумладан Эрон ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартномосининг (NPT) аъзосидир, аммо Исроил ҳозирга қадар ушбу битимга аъзо эмас.
Канада, Исроил, Маршал ороллари, Микронезия, Палау ва АҚШ ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг юқорида айтилган резолюциясига қарши чиқишган.
Сионистик режими АҚШ қўллаб -қуввалаши ва яширинча НПТ ёки ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартномага қўшилишдан воз кечмоқда.
Ушбу босқинчи режим ишғол этилган ҳудудларда ядро қуроллини ишлаб чиқариш ва уларни захиралаш ва кимиёвий қуролларни ишлаб чиқариш билан Ғарбий Осиё минтақасини оммавий қирғин қуролларни захиралаш омборига айлантирди ва дунё ва минтақага жиддий хавф туғдирмоқда.