ноябр 29, 2023 13:47 Asia/Tashkent
  • Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси: МАГАТЭ сионистик режимнинг ядровий таҳдидларига муносабат билдириши керак
    Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси: МАГАТЭ сионистик режимнинг ядровий таҳдидларига муносабат билдириши керак

Эрон Ислом республикаси Атом энергия ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий сионистик режим бош вазирининг ядровий таҳдидларига жавобан ҳар қандай ҳодиса учун жавобгарлик Халқаро атом энергияси аентлиги зиммасига тушишини маълум қилди.

Бугун Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий ҳукумат делегацияси йиғилишида Эрон Пресс мухбирининг саволига жавобан ҳар қандай ҳодиса учун масъулият МАГАТЭ зиммасида чунки сионистик режим   NPT ва кафолатларни имзолагани йўқ ва бугун бу режим дунёни атом бомбаси билан таҳдид қилмоқда деб таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси Атом энергия ташкилоти раҳбари ўз сўзларида бугун сионистик режимнинг табиати ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ошкор бўлмоқда деб изоҳлади.

У шунингдек бугунги кунда  бутун дунё халқлари Фаластин мазлумлигини билади  ва бу халқни қўллаб -қуввтлаганликларини англаб етар экан, сионистик режим тобора кўпроқ обрусиз бўлиб кетмоқда деб аниқлик киритди.

Муҳаммад Исломий бугун сионистик режимнинг табиати ҳар қачонгидан ҳам ошкор  бўлганини таъкидлаб Халқаро ташкилотлар самарали бўлиши ва  халқаро тинчлик ва хавфсизликни ҳам том маънода таъминлайдиган кун келишига умид қилди.

Ёрлиқ