Трампнинг камситувчи қарори: АҚШ фуқаролари биринчи бўлиб коронавиурсга қарши вакцинадан фойдаланишади
(last modified Wed, 09 Dec 2020 09:24:00 GMT )
декабр 09, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • Трамп камситувчи қарорни имзолади
    Трамп камситувчи қарорни имзолади

АҚШ президенти  бу мамлакат фуқароларига  коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланиш ҳуқуқини биринчи ўринда қўйиб камситувчи дастурни имзолади.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп оқ уйда унинг асосида  АҚШ фуқароларига коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланиш ҳуқуқини биринчи ўринда қўядиган буйруқни имзолади.

Трамп шунингдек коронавирусга қарши эмлаш жараёнини бошланиши билан яқин ойларда коронавирусга чалинганлар сони кескин камайганини иддао қолди.

Дональд Трамп ўз сўзларида коронавирус пандемияси тугайди ва штатларда коронавирусга қарши эмлаш учун 50 мингдан ортиқ марказлар яратган деб даъво қилди.

Трамп дастурини ижро этила бошланиши билан  биринчи бўлиб АҚШ фуқаролари коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишади ва ундан кейин вакцина бошқа мамлакатларга тарқатилади.

Трампнинг ушбу дастури  коронавирусга қарши вакцинани камситишлардан ташқари барча мамлакатларга тақдим этиш тўғрисидаги Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига бутунлай зиддир.

Трамп иддаоларини аксича ҳозирга қадар АҚШда коронавирус билан касалланан сони 15 миллион нафардан ошган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти. 

 

Ёрлиқ