АҚШнинг барча штатларида мамлакат сайлов натижалари тасдиқланган
АҚШ пойтахти ва мамлакатнинг 50 штатида мамлакат президентлик сайловлари натижалари тасдиқлади.
Ал-жазира ахборот телеканалининг хабар қилишича, АҚШ пойтахти - Вашингтон шаҳри ва 50 штатида президент сайловлари натижалари тасдиқланди, аммо яна 17 штат ҳам Техас штати бош прокурорининг АҚШ президент сайловлари натижалари бекор қилиш тўғрисида Олий судга қилган мурожаатини қўллаб- қувватлашган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттердаги мурожаатида, Техаснинг Бош прокурорининг АҚШнинг 4 штатида бўлиб ўтган сайлов натижалари ҳақидаги шикоятига аксиламал кўрсатди ва Техас штатидаги суд жараёнида ўртага қўйилган кўп факт -даллилар 4 штатда кўп сотхакорликлар ва фирибгарилкларга йўл қўйилганидан далолат бермоқда деб ёзди.
Техас штатининг республикачи бош прокурори Кен Пастон 4 штатдаги сайлов натижаларига қарши АҚШ Олий судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Техас бош прокурори 4 штатдаги сайлов масъуллари коронавирусдан ўзини сайлов қонунларини ноқонуний ўзгартириш учун баҳона сифатида фойдаланишмоқда деб иддао қилди.