Марокаш давлати АҚШнинг " Аср муомаласи" режаси ва Қуддусни яҳудийлаширишига қарши чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i56433
Марокаш давлати сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришига қарши фуқаролик фаолларнинг норозиликларларидан сўнг ўз позициясидан орқага қайтиши билан, АҚШнинг " Аср муомаласи" режаси ва Қуддусни яҳудийлаширишига қарши эканлигини маълум этди.
(last modified 2020-12-13T07:02:36+00:00 )
декабр 12, 2020 15:19 Asia/Tashkent
  •  Марокаш давлати АҚШнинг

Марокаш давлати сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришига қарши фуқаролик фаолларнинг норозиликларларидан сўнг ўз позициясидан орқага қайтиши билан, АҚШнинг " Аср муомаласи" режаси ва Қуддусни яҳудийлаширишига қарши эканлигини маълум этди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Марокаш ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампнинг " Аср муомаласи" лойҳаси ва Қуддуснинг яҳудийлаштиришига қарши эканлигини эълон қилди.

Марокаш Бош вазири Саъдудин ал-Усмоинй ўз сўзларида, мамлакатнинг қироли Муҳаммад 6 - чи  Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбаларида  Фаластинни қўллаб -қувватлашдаги ўз позициясини ўзгартирмайдиганини эълон қилди де таъкидлади.

Бошқа томондан Мағрибдаги ижтимоий тармоқлар ва виртуал фазо-сайтлари  " Фаластин -шараф армони" хештегини тарқатишлари ҳамда  сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш учун мамлакат расмийларининг қарорини қоралаб,  араб мамлакатларини муросага жалб қилишдаги АҚШ ва сионистик режимниннг саъй-ҳаракатларини  " гаровга олиш" деб баҳоладилар.

АҚШ президенти Дональд Трамп  пайшанба куни Марокаш ва сионистик режим ўртасида муносабатларни нормаллаштиришиҳақида хабар берганди.

Олдинроқ  Трампнинг босимлари остида  БАА, Баҳрайн ва Судон сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштирганди.

Бу келишувлар ислом дунёсида кенг танқидларга учрамоқда.