АҚШ Молия вазирлигига қилинган киберҳужум ортида Россия хакерлари турибти-ми?
(last modified Mon, 14 Dec 2020 06:27:42 GMT )
декабр 14, 2020 11:27 Asia/Tashkent
  • АҚШ Молия вазирлигига қилинган киберҳужум ортида Россия хакерлари турибти-ми?
    АҚШ Молия вазирлигига қилинган киберҳужум ортида Россия хакерлари турибти-ми?

АҚШда босиладиган газеталардан бири мамлакат Молия вазирлигига қилинган киберҳужум ортида россиялик хакерлар турганини иддао қилди.

Washington Post кечанги мақоласида АҚШ Молия вазирлигига қарши амалга оширилган киберҳужум огртида Россиядан бўлган  хакерлар турганини даъво қилди.

Кеча шунингдек Ройтерз ахборот агентлиги АҚШ Молия вазирлиги хакерлик ҳужумга учрагани ҳақида хабар берганди.

Ройтерз ахборот агентлиги ўз хабарида чет эл ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган хакерлик бир гуруҳ АҚШ Молия вазирлиги ва интернет ва алоқа сиёсатини олиб бориш учун масъул бўлган АҚШ ташкилотининг маълумотларини ўғирлашга уринган дея ёзди.

ОАВ эса ушбу киберҳужум  Оқ уйда  бу мамлакат миллий хавфсизлик кенгашининг фавқудлодда йиғилиш ўтказишига сабаб бўлганини эълон этишган.

АҚШ разведка агентликлари эса мамлакат Молия вазирлигига ҳужум қилган хакерлар АҚШнинг бошқа агентликлари ва ташкилотларига нуфуз топиш ва ҳужум қилиш учун шу каби воситалардан фойдаланган бўлиши мумкинлигидан хавотирга тушган.