Европа Иттифоқи Россияга қарши қўллаган санкциялар муддатини узайтирди
Европа Иттифоқи Россия иқтисодиётининг айрим соҳаларига қарши санкцияларни яна 6 ойга уйзайтирди.
Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи Россияга қарши биринчи марта 2014 йилда қўллаган иқтисодий санкциялларини 6 ойга узайтирди.
Кеча Брюсселда нашр этилган баёнотида ҳам Европа иттифоқи кенгаши Россия иқтисодиётининг айрим тармоқларида амалдаги чеклов чораларини 2021 йил 31 июлига қадар узайтиришни назарга тутгани эслатилган.
Жорий йилнинг 10- декбарь куни Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилишда Россияга қарши иқтисодий санкциялар муддатини яна узайтириш қарори қабул қилинди.
Олдин ўрнатилган чекловлар эса 2021 йл 31 январида тугайди.
Европа Иттифоқи раҳбарларининг ушбу қарори ушбу саммитда мунозарпасиз қабул қилинган. Шунингдек Европа Иттифоқи кенгаши томонидан ҳам тасдиқланиши тўғри келади.
Айни пайтда, Европа Иттифоқи Белоруссия ҳукуматига қарши санкцияларини 3 чи босқичи жорий қилингани хабар қилинган.
Олдинги санкциялар рўйхатига эса яна 29 та жисмоний ва яна 7 та юридик шахслар қўшилган.
Белорус парламенти спикери, бо вазири ўринбосари, бош прокурори, алоқа ва ахборот вазири, бир қатор қуйи даражадаги амалдорлари шунингдек Минск вилоятининг бир нечта судялар ушбу рўйхатга киритилган.