Вашингтон киберҳужумларда Россияни айбламоқда
АҚШ давлат котиби, Москва давлатини Вашингонга қарши сўнгги хакерлик ҳужумларда айблади.
Ал-жазира сайтининг хабар қилишича, Майк Пампео бугун ўз давълоларини тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирмасдан, АҚШ давлат системалари ичкарисида кодларни очиш учун 3 чи томон дастурдан фойдаланган ҳолда сезиларли ҳаракатлар амалга оширилди ва энди АҚШга қарши киберҳужумлар ортида Россия тургани аниқ бўлди деб иддао қилди.
Россия давлати эса АҚШнинг барча айбловларни рад этир экан, АҚШнинг компьютер системаларига қарши хакерлик ҳужумларда Россиянинг роли борлигини исботлайдиган бирон далил мавжуд эмас деб эълон этди.
АҚШ ОАВнинг хабар қилишича, ўтган якшанба куни чет эл кучларидан қўллаб-қувватланадиган хакерлар гуруҳи бу мамлакатнинг муҳим муассасалари ва идоларарига қарши уюштирилган киберҳужумларда бир нечта идораларининг маълумотлари ўғирланган.
Олдинроқ АҚШ ОАВ-и айниқса Вашингтон- пост ҳамда Ройтерз, АҚШ ТИВ-и, Мудофаа вазирлиги-Пентагон, ядро иншоотлари, Соғлиқни сақлаш миллий муассасаси, Молия вазирлиги, Савдо вазирлиги ва Ички хавфсизлик вазирлигига киберҳужумлар уюштирилгани ҳақида хабар тарқатишди. Бу масала АҚШ расмийлари ўртасида ташвиш ўйғотган.