Трамп: катта норозиликлар бўлиб ўтади
АҚШ президенти ўз твиттерида мамлакат пойтахтида " катта" намойишлар бўлиб ўтишини маълум қилди.
Бугун АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида тарқатган хабарида, "The Washington Examiner" журналидаги етакчси маслаҳатчилардан бири Питер Наваррониинг сайловлардаги қалбакиллаштириш тўғрисидаги ҳисоботига ишора қилиб, сайловларда мағлуб бўлишим мумкин эмас деб даъво қилди.
Питер Наварро 36 саҳифали ҳисоботида, сайловдаги фирибгарликлар ҳақидаги иддаолар, Трампнинг ғалаба қозониши учун етарли эканлигини айтди.
Трамп шунингдек, Твиттер хабарининг яна бошқа қисмида, статистик маълумотларига биноан, мен сайловларда мағлуб бўлишим мумкин эмас. 6 январь куни Вашингтонда йирик норозилик намоийшлари ўтказилиши кутилмоқда. У ерда бўлинг, бизнинг эътирозларимиз тинчимайди деб ёзди.
6 январь куни АҚШ конгресс сайловчилар коллежидаги овоз бериш ва сайланган президенти Жо Байденнинг ғалабасини тасдиқлаш учун йиғилиш ўтказадиган кун бўлади.
Бутун АҚШда овоз бериш йиғилишни ўтказилишидан кейин Байденнинг 306 электрол овозлари билан сайловда ғолиблиги тасдиқланганига қарамай, Трамп мағлубиятни тан олишдан бош тортиб, сайловдаги фирибгарликк борлигини иддао қилмоқда.