декабр 20, 2020 16:46 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғда  рус зобити ҳалок бўлди
    Тоғли Қорабоғда рус зобити ҳалок бўлди

Озарбойжон республикаси томонидан озод қилинган Тоғли Қорабоғ минтақасида рус зобитларидан бири ўлдирилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  бугун Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳрини минадан тозалаш жараёнида  портловчи модданинг портлашида россиялик сапёр яраланди ва жароҳати оғир бўлгани сабаб вафот этди деб эълон қилди.

Озарбойжон республикасининг миналарни тозалаш агентлиги хам 27 сентбярдан бугунга қадар 4330 та пиёдаларга қарши мина ва 1110 та танкка қарши миналарни топилиб зарарсизлантирилганини маълум қилди. Туркия ҳам 136 нафар сапрёрларини Бокуга сафарбар этган.

 Озарбойжон республикаси Арманистон билан 44 кунлик урушида  ўз ҳудудлари шу жумладан Акдам, Фузулий, Жиброил, Зангилон ва Губодли минтақаларини озод қилди.

Тўқнашувларда Озарбойжон республикасининг 2783 нафар аскарлари  ҳалок бўлди.

Ёрлиқ