Путин ва Макрон Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлаш зарурлигини таъкидладилар
Россия президенти Владимир Путин ва Франция президенти Эммануэл Макрон телефон орқали суҳбатида Қўшма ҳаракатлар режасини сақлаб қолиш зарурлигини эслатдилар.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Кремль саройи матбуот хизмати тарқатган баёниясида Путин ва Макроннинг телефон орқали суҳбатларига Биргаликдаги ҳаракат режаси, Ливия, Сурия , Украина ва Тоғли Қорабоғ масалаларини муҳокама қилишганига ишора қилиб, Эроннинг ядровий дастурлари атрофлича томонлар Бигаликдаги ҳаракат режасини сақлаш мақсдида гуруҳ саъй-ҳаракатларини алоҳида баён этдилар деб маълум қилди.
Россия ва Франция давлатлари 4+1 гуруҳининг аъзосилар ва Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлаш учун Германия, Хитой ва Британия билан ҳамкорлик қилишади.
Россия ва Франция президентлари телефон орқали суҳбатлари давомида Қорабоғ масаласи юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Путин ва Макрон Қорабоғ можаросини ҳал қилиш жумладан ЕХҲТнинг Минск гуруҳи доирасида мувофиқлаштиришни давом эттиришга ўзаро тайёр эканлигини қўшимча қилишди.
Томонлар шунингдек Украина мавусига тўхталиб, 2015 йилги Минск келишуви қоидалари ва Нормандия тўртлиги гуруҳида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича саъй -ҳаракатларни кучайтиришга қизиқиш билдиришди.
Путин ва Макрон коронавирусга қарши кураш ва икки давлатнинг ушбу соҳадаги ҳамкорликларни муҳокама қилиб, вакцина ишлаб чиқраиш ва бу вирусга қарши кураш масалаларида икки мамлакатнинг тегишли ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни ошириш зарурлигини эълон этдилар.