Кремль: Америкага қарши киберҳужумда Россия алоқадор эмас
(last modified Fri, 25 Dec 2020 11:03:02 GMT )
декабр 25, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • Кремль: Америкага қарши киберҳужумда Россия алоқадор эмас

Кремль давлати матбуот котиби Америка инфратизилмаларига кенг кўламда киберҳужумда Россия қўли борлигини инкор этиш зимнида, бу ҳужумларда рус омилларининг роли борлиги ҳақида бирон-бир далил йўқ,-деб таъкидлади.

РИА Новости хабарига кўра, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Америка инфратизмилмалари тармоқларига кенг кўламда амалга оширилган киберҳужумларда Россиянинг алоқадорлигини инкор этиш билан амрикалик расмийларининг иддаолари асоссиздир,-деб айтди.

Кремль матбуот котиби биз Россиянинг сўнгги киберҳужумларга алоқаси йўқлигини бир неча бор таъкидладик,-деб қўшимча қилди.

Маълум қилинишича, хакерлар АҚШ-даги иурли компанияларининг тармоқларига кимлиги аниқланмасдан киришган. 

Американинг турли ташкилотлари ва идоралари, шу жумладан ғазначилик вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги, савдо вазирлиги, ички хвфсизлик вазирлиги ва ушбу мамлакатнинг ядровий миллий хавфсизлик ташкилоти оғир киберҳужумларга юзмаюз бўлди. 

Бундан олдин, америкалик турли расмийлари, жумладан Америка Вакиллар палатасининг разведка қўмитаси раиси Адам Шифф Россиянинг сўнгги киберҳужумлар омили экани ҳақида иддао қилган эди.

Россия расмийлари Америка расмийларининг киберҳужумлар тўғрисидаги иддаоларини рад этишмоқда. 

 

Ёрлиқ