АҚШнинг Тенниси штатининг Нэшвилл шаҳридаги портлаш ҳақидаги сўнгги янгиликлар
-
АҚШнинг Тенниси штатининг Нэшвилл шаҳридаги портлаш ҳақидаги сўнгги янгиликлар
АҚШ федерал авиация ташкилоти Нешвил шаҳрида юз берган кучли портлаш ортидан бу шаҳар аэпропортида парвозлар вақтинча тўхтатилганини эълон этди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШнинг Тенниси штатидаги Нешвилл шаҳрида тўхтаб қолган йўловчи микроавтобус портлади.
Хабарга биноан, ҳодиса оқибатида атрофидаги бинолар ва транспорт воситалари вайрон бўлган ва уч киши жароҳатланган.
АҚШ экспертларига кўра, Нешвил шаҳридаги портлашда ишлатилган портловчи моддалар миқдори АҚШда мисли кўримаган эди.
Нешвилдаги йўловчи микроавтобуснинг портлашидан 15 дақиқа олдин ушбу микроавтобус ичкарисидан ҳудудни эвакуация қилиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабар юборилган.
Оқ уй шунингдек АҚШ президенти Дональд Трамп Нешвилдаги портлаш тўғрисида хабар берилганлиги ва доимий равишда уларга маълумот беришини маълум қилди.
Нешвил расмийлари воқеа " қасдан қилингани" эканлигини ва бомбани йўқ қилиш кучлари воқеа жойига юборилганини айтди.
Полиция ва федерал кучлари қўшимча тергов олиб бормоқда.