Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғда арманистонлик ҳарбий гуруҳни йўқ қилганини эълон этди
Озарбойжон републикаси Мудофаа вазирлиги кеча Тоғли Қорабоғдаги Хожаванд минтақасида арманистонлик ҳарбий гуруҳни йўқ қилинганини маълум этди.
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлигининг хабар қилишича, Қорабоғдаги арман кучларининг қолган 6 нафари Хожаванд шаҳрининг Ақдам қишлоғининг яқинида озарбойжонлик кучларига ҳужум қитлишди. Бу ҳужумда Озарбойжон республикасининг бир нафар ҳарбийси ҳалок бўлиб бири жароҳатланди.
Вазирлик баёниясида шунингдек Озарбойжон республикаси армияси томонидан амалга оширилган ҳааркатлари натижасида ушбу қуролли гуруҳнинг барча аъзолари аниқланиб, ўлдирилди деб келтирилган.
Олдинроқ Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ минтақасида оташкесимни назорат этиш марказини таъсис этилганини хабар қилганди.
Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.
10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар.