декабр 29, 2020 12:44 Asia/Tashkent
  • Пашинян: Тоғли Қорабоғ минтақаси маршрутларидан фойдаланишга ҳаққимиз бор
    Пашинян: Тоғли Қорабоғ минтақаси маршрутларидан фойдаланишга ҳаққимиз бор

Арманистон Бош вазири берган интервьюсида Тоғли Қорабоғда яратилган йўлаклардан Ереван ва Бокунинг биргаликда фойдаланиши зарурлигини таъкидлади.

" Кавказ ҳақиқатлари" сайтининг хабар қилишича,  Арманистон Бош вазири Николь Пашинян  ички ТВ каналларидан бирига берган интервьюсида, минтақадаги барча магистраллар боши берк кўча ҳолатидан чиқиши керакиги ва ҳеч бир давлат бир томонлама равишда устунликка эга бўлмаслигини баён этди.

Пашинян шунингдек Озарбойжон республикаси бундай ҳуқуқлар ва имтиёзлардан бир томонлама фойдалана олмайди ва Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги уч томнлама декларацияда ҳам бундай нарсага ишора қилинмагаган деб иддао қилди.

Арманистон Бош вазири ўз сўзларида,  Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишув  юқорида айтиб ўтилган ҳудудда барча маршрутлар блокадасини бекор қилишни назарга тутади ва бу борада икки томон ҳам бир биридан устун эмас деб қўшимча қилди.

Бошқа томондан агар бизда юкларни Нахичавон ҳамда Россия ва Эронга темир йўл орқали олиб ўтишга рухсат берилмаганлиги аниқланса, Озарбойжон республикаси ҳам  ўз фуқаролари ва ё ки маҳслулотларини Магри йўли орқали олиб ўтиш ҳуқуқидан фойдалана олмайди деб изоҳлади.

10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти  Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар. Келишувга биноан, Арманистон давлати Озарбойжон республикасининг босиб олинган ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлди ва бу ҳудудлар Боку давлатига ўтди.

Ёрлиқ