декабр 30, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Лавров: Эрон ва Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорликлар учун қонуний тақиқ мавжуд эмас

Россия ташқи ишлар вазири Россия Халқаро қонунлар асосида Эрон билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликларни давом эттирмоқда деб айтди.

Россия ТТВ раҳбари Сергей Лавров Спутник сайти билан суҳбатда,  Россия давлати ўз мудофаа манфаатларини таъминлаш ҳаққига эга бўлган Эрон билан ҳарбий ҳамкорликларида  шубҳасиз халқаро қонунларни тўлиқ бажармоқда ва минтақадаги хавфсизлик ва  барқарорликни барча мавзулардан устун қўяди деб изоҳлади.

Лавров ўз сўзларида  Эрон ва Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтириш учун қонуний чеклов мавжуд эмас ва бу чекловлар  жумладан БМТ Хавфсизлик кенгашининг собиқ қурол эмбаргоси ҳам бекор қилинган деб қўшимча қилди.

Россия ташқи ишлар вазири шунингдек  Россиянинг ҳарбий ҳамкорлик сиёсати унинг экспорти тўғрисидаги қонунларига асослангандир деб таъкилади.

Эслатиб ўтаимз Эронга қарши қўлланган  қурол чекловлари жорий йил октябрь ойида  Биргаликдаги ҳаракат режасига биноан бекор қилинди.Чекловлар Биргалидаги ҳаракат режасининг 5 чи йиллигига тўғри келган 18 октябрь куни автоматик равишда тугади.

Ёрлиқ