Толибонлар гуруҳи Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиш тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Mon, 04 Jan 2021 11:46:27 GMT )
Январ 04, 2021 16:46 Asia/Tashkent
  • Толибонлар гуруҳи Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиш тўғрисида огоҳлантирди
    Толибонлар гуруҳи Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиш тўғрисида огоҳлантирди

Толибон гуруҳи АҚШ террорчи ҳарбийларига Афғонистондаги бу мамлакат армияси назорати остидаги минтақаларга ҳужум қилиши ҳақида огоҳлантирди.

Ориё нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Толибон гуруҳи  АҚШ террорчи қўшинларини огоҳлатирганида,  агар  босқинчилар Афғонистондаги бу гуруҳга қарши ҳужумларни давом эттирса оғир оқибатларни кутиши керак деб эълон этди.

 Толибон гуруҳи АҚШ ҳарбийларини бу гуруҳ аъзоларига қарши ҳужумларини Қатарда АҚШ-Толибон ўртасидаги  келишувига зид эканлигини таъкидлаб,  Вашингтон режими  бу келишга риоя қилмаса, албата бу босқинчиларга ҳужумларни кенгайтирамиз дея қўшимча қилди.

Кеча АҚШ давлат котиби Майк Помпео Твиттер саҳифасидаи иддаоларида  Афғонисонда сўнгги   10 ой ичида бирорта ҳам АҚШ аскари ҳалок бўлмагани ҳақида ёзди.

2020 йил 29 февралида имзоланган АҚШнинг махфи ва фирибгарликка асосланган келишувининг бошқа бир қисмида  АҚШ Толибон гуруҳига айрим имтиёзлар берди ва   эвазига  ушбу гуруҳни  Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум қилишдан ўзини тийилишига чақирди.

  • Афғонистон ҳукумати Майк Помпео сўзларига аксиламал кўрсатди

Ёрлиқ