Арманистон ТИВ раҳбарини Тоғли Қорабоғга ташрифи Боку давлатини ғазаблантирди
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон ТИВ раҳбари Ара Айвазиянинг Тоғли Қорабоғ минтақасига уюштирган сафарарини провакацион ҳаракат деб атади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси ТИВ наттоғи Лайло Абдуллоева ўз сўзларида Арманистон ТИВ раҳбарини Тоғли Қорабоғ минтақасига қилган сафари 2020 йил 10 ноябрдаги келишувни бузиш ҳисобланади ва Ереван давлатининг бундай ҳаракати минтақадаги вазиятни нормаллаштирилишига ёрдам бермайди деб изоҳлади.
Лайло Абдуллоева шунингдек Арманистон адвлати Озарбойжон республикасининг Тоғли Қорабоғ минтақасида тинчлик тўғрисидаги битим қоидаларини ва ушбу минтақада яратилган ҳамкорлик имкоинятларини амалга ошириш орқали тинч яшашга ҳисса қўшиши мумкин ва унга қарши ҳар қандай ҳаракат фақат минтақада кескинликларни кучайтирадию холос деб қўшимча қилди.
Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.
10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар. Келишувга биноан, Арманистон давлати Озарбойжон республикасининг босиб олинган ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлди ва бу ҳудудлар Боку давлатига ўтди.