Пенс АҚШ конституциясининг 25- тузатишини фаоллаштиришга қарши чиқди
(last modified Wed, 13 Jan 2021 08:56:10 GMT )
Январ 13, 2021 13:56 Asia/Tashkent
  • Пенс АҚШ конституциясининг 25- тузатишини фаоллаштиришга қарши чиқди

АҚШ президенти ўринбосари мамлакат вакиллар палатаси спикерига ёзган хатида, Трампни ҳокимиятдан четлаштириш бўйича мамлакат конституциянинг 25-тузатишни фаоллаштиришни рад этди.

АҚШ вице-президенти Майк Пенс  шунингдек вакиллар палатаси спикер Ненси Пелосига Трампни ҳокимиятдан четлаштириш бўйича 25- тузатишни фаоллатириш масаласидаги хатида мен бундай ҳаракат миллатимиз ва конституция манфатларига мос келишига ишонмайман деб айтди.

АҚШ конституциясининг 25- тузатмасига биноан, вице-президент ва вазирлар маҳкамаси аъзолари Конгрессдан президенти ваколатларини бекор қилишни сўрашлари керак деб  таъкидлади.

Мазкур сўровдан кейин, Конгресс низони 21 кун ичида ҳал қилиш учун ишлайди ва шу вақт ичида  президент вазифасини бажаради.

Конгресс президент ваколатинибекор қилиш тўғрисида келишувга эриша олмаса, у ўзининг барча ваколатлари  ва имтиёзларини сақлаб қолади.

Олдинроқ Пелоси ҳам Пенс 25- тузатишни фаоллаштиришдан бош тортса, конгресснинг навбатдаги варианти Трампнинг импичменти томон ҳаракатланиши эканлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

 Трамп тарафдорларини 6 январдаги конгрессга ҳужумлар ортидан у нафақт ўз лавозимида қолмади балки импичментга ҳам дуч келди.

 

 

Ёрлиқ